ПРОБАЦИЯ ХОДИМЛАРИНИНГ ВАКОЛАТЛАРИ КЕНГАЙТИРИЛДИ

Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 15 ноябрь кунги “Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 206 ва 248-моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-999-сон Қонуни билан пробация инспекторлари назорат остидаги шахслар томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 185 прим 2 ва 187-моддаларида кўрсатилган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда маъмурий баённома расмийлаштириб, содир этилган ҳуқуқбузарликларга ўз вақтида чора кўриш ваколати  берилди.