#муҳим_сана
Бугун — Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун
1992 йил 10 декабрь куни «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида»ги Қонун қабул қилинган.
Қонунда мадҳия давлат суверенитетининг рамзи, унга эҳтиром билан қараш ҳар бир юртдошимизнинг ватанпарварлик бурчи экани қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси мадҳияси ёшларда Ватанга муҳаббат, бой тарихимизга, миллий ўзлигимизга чуқур ҳурматни шакллантиришда, фарзандларимизнинг ҳар томонлама баркамол ва етук инсонлар бўлиб вояга етишида муҳим тарбиявий восита бўлиб хизмат қилмоқда.
Тўрақўрғон тумани ИИБда ҳам шахсий таркиб иштирокида муҳим сана шарафига Давлат мадҳияси ижро этилди.