Қиш мавсумида энг кўп эътибор қаратиладиган масалалардан бири кўмир таъминотидир.

Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов “Кўмир таъминот” МЧЖ Наманган вилояти филиалининг Давлатобод ҳамда Тўрақўрғон туманларидаги кўмир омборларида бўлиб, мавжуд ҳолат билан танишди.

Дастлаб Давлатобод туманидаги кўмир сақлаш ва тарқатиш омборидаги иш жараёнларини кўздан кечирди.

Вилоят раҳбари аҳолининг қиш мавсумида кўмир таъминотига бўлган эҳтиёжини қондириш юзасидан ишларни янада тезлатиш муҳимлиги таъкидлади. 

Жорий йил куз-қиш мавсумида Тўрақўрғон туманида 17 112 тонна кўмирга эҳтиёж борлиги аниқланган бўлиб, ҳозиргача 13 300 тонна ёқилғи аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига тарқатилди. Бу талабга нисбатан 78 фоизни ташкил этади.Кейинги кунлардаги совуқ об-ҳаво кўмир маҳсулотини етарлича жамғаришни тақозо этмоқда. Вилоят ҳокимининг топшириғига кўра бугун-эрта яна 10 та вагонда жами 670 тонна кўмир келтириладиган бўлди. Уни тарқатишда биринчи навбатда аҳолининг эҳтиёжманд қисмини назарда тутиш лозимлиги таъкидланди.