"ХАВФСИЗ ҲУДУД - ДОЛЗАРБ 50 КУНЛИГИ"
Махсус профилактик тадбирлар доирасида Тўрақўрғон туманида ҳам қатор амалий ишлар қилинмоқда.
Фуқароларнинг ҳар бир кунидан розилиги, оилалар тинч ва фаровон яшашида жамият тинчлиги энг муҳим омил сифатида белгиланган.
Бугун барча масъул бўлган ташкилотларнинг раҳбарлари иштирокида профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди. Йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида рейд тадбирлари ўтказилди. Транспортни ҳужжатсиз бошқарган, йўл қоидаларига амал қилмаган ҳайдовчилар назоратга олинди.
Профилактик тадбирлар тунда ҳам давом этади.Шу бўйича йўриқнома ўтказилиб, барча ходимларга ўз йўналиши бўйича зарур топшириқлар берилди.