Тўрақўрғон тумани ҳокими Шерали Қосимов марказий шифохонада иссиқлик таъминоти, беморларга яратилган шароитларни ўрганди.

Ташқарида совуқ ҳукмрон бўлиб, қор ёғишни бошлади. Бундай пайтда  ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимида асло муаммо бўлмаслиги керак.

Туман раҳбари марказий шифохонанинг бир қатор бўлимларига кириб, ана шу масалаларни ўрганди. Беморлар ва уларнинг яқинлари билан мулоқотда бўлди.

Масъулларга маромни шундай тутиш, мавсумни кўнгилли ўтказиш учун барча чора-тадбирларни кўриш бўйича зарур топшириқлар берилди.