Таълим-тарбия масаласи ҳамиша долзарб
Тўрақўрғон тумани ҳокими Шерали Қосимов раҳбарлигида мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли муассасалар директорлари иштирокида жорий йилда амалга оширилган ишлар ҳисоботи ва келгуси йил вазифаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Дастлаб ММТБ раҳбари Эъзоза Тўрабоева эришилган натижалар юзасидан ҳисобот берди.
Муҳтарам Президентимиз раҳбарликларида шу йил 18-20 ноябр кунлари бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси ҳамда Олий Мажлис Сенатининг биринчи йиғилишларида барча соҳалар қатори мактаб таълимини ривожлантириш бўйича катта вазифалар белгилаб берилди. Бу вазифалар ёшларимизни маънавияти бой, ватанпарвар, юртимиз келажаги эгалари бўлиб камолга етишларига хизмат қилади, албатта.
Туман раҳбари масъулларга мактабларда давомат, ўзлаштириш, тартиб-интизом, ободонлаштириш талаб даражасида бўлиши, шунингдек, куз-қиш мавсумини кўнгилли ўтказиш учун керакли чоралар кўрилиши, 2025 йилда амалга ошириладиган ишлар юзасидан ҳар бир муассаса раҳбари ўз режа ва таклифларини тақдим этиши бўйича топшириқлар берди.
Йиғилиш давомида Миллий гвардия туман қўриқлаш бўлими бошлиғи У. Каримов, ФВБ бошлиғи Ф.Хўжамбердиевларнинг ҳам тавсиялари тингланди.