Янги йил бўсағасида турибмиз. Байрамни тўкин дастурхон ва болаларга совға-саломларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам бозорларда арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил этилиши аҳоли кайфиятига ижобий таъсир этиши ҳисобга олинади.
Тўрақўрғон тумани ҳокими Шерали Қосимов Марказий бозордаги янги йил ярмаркаларини бориб кўрди.
Нарх-навонинг мўътадиллиги маҳаллий маҳсулотлар сероблигига боғлиқ. Фермер хўжаликларида етиштирилган полиз маҳсулотлари, гўшт, мева кабиларни кўпроқ келтириш таклифлари берилди.
Бозор маъмурияти ва тегишли мутасадди ташкилот раҳбарларига байрам кунларида шундай ярмаркалар аҳоли гавжум жойларида кўпроқ ташкил этилиши тўғрисида тегишли кўрсатма ва тавсиялар айтилди.