Мигрант ёшлар билан очиқ мулоқот
Ҳар ҳафтада ўтказилаётган сектор раҳбарларининг ёшлар билан учрашуви бу гал яна мигрантлар иштирокида онлайн тарзда ташкилланди.
Раҳбарларга хорижда кам даромад топаётган ёшларимизни мамлакатимизга қайтариш чораларини кўриш топширилган. Чунки ўзимизда ҳам кейинги йилларда янги иш ўринлари кўпайиб, мутахассис-ходимларга етарли даражада эҳтиёж мавжуд.
Мулоқотда туман ҳокими Шерали Қосимов ҳамда сектор раҳбарлари турли давлатларда ишлаётган мигрантлар билан суҳбатлашишди. Уларнинг иш шароитлари, маош миқдори, шу билан бирга муаммолари ҳақида суриштирилди. Юртга қайтиш ниятидаги ёшлар узоқ муддатга ер олиш, тадбиркорликни йўлга қўйиш, болалар нафақаси, ишга жойлашиш каби масалаларда кўмак сўраб мурожаат қилишди.
Мурожаатларнинг ҳар бирига ҳуқуқий маслаҳатлар, тушунтиришлар берилди ва назоратга олинди.