Янги йил байрамининг энг қувончли дамлари безатилган арча атрофида ўтади. Тўрақўрғон  марказида  асосий тадбирларни ташкиллашга тайёргарлик кўрилмоқда.

Туман ҳокими Шерали Қосимов мазкур майдонда аҳолига янги йил шукуҳини улашиш мақсадида олиб борилаётган ишлар билан танишди. Айниқса, хавфсизлик қоидаларига амал қилиш зарурлиги ҳисобга олиниб, масъулларга  керакли кўрсатмалар берилди.

25 декабрдан 10 январгача давом этадиган байрам тадбирларида бадиий дастурлар, маданият марказида эса болалар учун театр томошалари намойиш этилиши режалаштирилган.