#бугун_қабул
Тўрақўрғон тумани ҳокими Шерали Қосимов бугун жисмоний ва юридик шахслар учун Узумзор маҳалласида оммавий қабул ўтказди. Мурожаатлар Президентнинг тумандаги “Халқ қабулхонаси” мудири Бекмурод Исаков билан кўриб чиқилди.
Қабулда, жумладан, Катта қурамалик Дилфуза Азимова фарзандини, Обод маҳалласидан Ғуломжон Икромов турмуш ўртоғини даволатишда ёрдам сўрашди. Катта Қўрғонча маҳалласида яшовчи Арофат Усмонова ер майдонини ҳужжатлаштириш, Ободон маҳалласидан келган Ғанижон Юлдашев кўмир билан таъминланиш, Хўжанд маҳалласида яшовчи Марҳабо Эргашева хонадонининг кадастр ҳужжатларини тўғрилаш масаласини ҳал этиш заруратини билдиришди.
Ҳар мурожаат ортида инсон тақдири борлиги учун уларнинг тақдири алоҳида назоратда. Шу боис масъулларга йўналтирилиб, ўрганиб чиқиш ва амалий ёрдам беришга аниқ муддат белгиланди.