Тўрақўрғон тумани ҳокими Шерали Қосимов Хитойлик тадбиркорларни қабул қилди

Дунёнинг энг ривожланган мамлакатларидан бири бўлган Хитойнинг “TOO SHENYANG WUJUIKEJI” компанияси раҳбариSUN YUN HAO бошчилигидаги делегация Тўрақўрғон туманида бўлди.

Ушбу компания қишлоқ хўжалиги экинларини турли касалликлар ва зараркунанда ҳашаротлардан дронлар ёрдамида ҳимоя қилиш фаолияти билан шуғулланади. Айниқса, пиллачилик манбаи тут дарахтлари, пахта, ғалла етиштиришда уларнинг кўмагидан фойдаланиш яхши натижа бериши амалда исботланган.

Туман раҳбари ҳамкорлик таклифи учун меҳмонларга миннатдорчилик билдирди. 2025 йилда улар ўз маҳсулотлари билан келиб, семинар ўтказиб беришга келишиб олинди.

Шунингдек, янги ҳамкорларга келгуси йилда 1 миллион долларлик ипакчилик маҳсулоти етказиб бериш бўйича шартнома ҳам имзоланди.