“Ёшлар билан мулоқот”нинг 2024 йилдаги сўнгги тадбири ўтказилди
Сектор раҳбарлари йил давомида ҳар ҳафтада турли ҳудудларда ёшлар билан учрашиб, уларнинг муаммоларини тингладилар ва мурожаатлар қонун доирасида ҳал этилди.
Бугун 5-умумтаълим мактабида “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”нинг сўнгги очиқ мулоқоти бўлиб ўтди. Унда сектор раҳбарлари таълим кредити олиш, ишга жойлашиш, узоқ муддатга қўшимча ер олиш, контракт тўлови, болалар нафақаси, муддатли ҳарбий хизмат шартнома пулини тўлаш, боғча бадалига имтиёз қўллаш каби масалалардаги мурожаатларни қабул қилдилар ва шу жойнинг ўзида ҳал этиш чоралари кўрилди. Шунингдек, аввалги учрашувлардаги сўровларидан ижобий натижа олган уч нафар йигит-қизлар миннатдорчилик билдирдилар.
Туман ҳокими Шерали Қосимов барчани кириб келаётган Янги йил билан табриклаб, бу каби юзма-юз учрашувлар изчил давом эттирилишини билдирди.
Очиқ мулоқотдан сўнг сектор раҳбарлари синфларга кириб, ўқувчиларнинг дарсдаги фаоллиги, байрамга тайёргарлик ҳолатларини кўрдилар.






