Халқ депутатлари Тўрақўрғон тумани Кенгашининг учинчи сессияси бўлиб ўтди

Туман ҳокими Шерали Қосимов раислигида ўтган сессияда сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, депутатлар, ташкилот ва муассасалар масъуллари иштирок этишди.

Дастлаб, кун тартибидаги “Тўрақўрғон туманининг 2025 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида” туман иқтисодиёт ва молия бўлими мудири У. Ахмедходжаевнинг ахбороти тингланди. 2024 йил якунларига кўра туман бўйича бюджет даромадлари режаси 92 млрд. 386,6 млн.сўм белгиланган бўлиб ҳақиқатда йил якуни бўйича ушбу кўрсаткич 95 млрд. 451,3 млн. сўмни ёки йил якуни билан 3 млрд. 64.7 7 млн.сўм ёки 103,3 фоизга режадан ошириб бажарилиши кутилмоқда. Янги йилда эса маҳаллий бюджет даромадлари 158 млрд. 868 млн. 798 минг сўм, ҳаражатлари ҳам тенг равишда 158 млрд. 868 млн. 798 минг сўм миқдорида прогноз қилинмоқда.

Шундан сўнг Президентнинг Халқ қабулхонаси” мудири Б. Исақов аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, туман ҳокими ўринбосари Ф. Маҳмудов куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва аҳоли учун қулай шароит яратиш йўналишида амалга оширилган ишлар, туман ҳокимининг ўринбосари Ҳ. Маҳмудова “Аёллар дафтари” юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасидаги ҳаракатлар бўйича маълумот бердилар.

Сессияда бошқа масалалар ҳам кўрилди ва депутатлар томонидан тасдиқланди.