ЁШЛАРГА ЕР АЖРАТИШ ОРҚАЛИ УЛАРНИНГ ДАРОМАДЛАРИОШИРИЛМОҚДА.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 5апрелдаги ПҚ-153сонли Қарори қабул қилинди. 2024 йилдаТўрақўрғонтумани ҳокимлиги захирасидаги 344гектар ер майдони электрон онлайн аукцион савдоларига қўйилиб, 30 йил муддатга1 741 нафар ёшларга “e-auksion.uz” платформаси орқали ижарага берилади.Шунингдек, “бир массив - бир маҳсулот” тамойили асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришдан сотишгача бўлган занжирни қамраб олувчи янги тизим жорий этилади.Қарорга мувофиқ; - ер майдонини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдолари “Е-аукцион” электрон савдо платформаси орқали “маҳалла еттилиги” нинг тавсияси билан шакллантириладиган рўйхатга киритилган ёшлар ўртасида ўтказилади,-ер майдонларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдолари ғолибларига ер участкаси нархини 10 йил муддатга тенг улушларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади;-закалат пули базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида белгиланган.Бунда, электрон онлайн аукцион савдоларида 1 нафар талабгор иштирок этган тақдирда, истисно тариқасида, аукцион ўтказилган ҳисобланади ҳамда ушбу имтиёзли шартлар асосида ўтказиладиган аукцион савдоларида ёшларга ер майдонини фақат бир маротаба ижарага олишга рухсат берилади.