#бугун_қабул...

Тўрақўрғон тумани ҳокимининг янги йилдаги илк қабули Соҳилобод маҳалласида ўтказилди. Туман раҳбари меҳнат таътилида бўлгани боис мурожаатларни унинг биринчи ўринбосари Қудратилла Соходуллаев тинглади.

Қабулда, жумладан, Чусткўприк маҳалласидан Сабоат Сиддиқова уй-жойини кадастр қилиш, соҳилободлик Маҳмуджон Далиев фарзандини даволатиш, гулқишлоқлик Гулбаҳор Турдалиева газ баллон олиш, ободонлик Ғанижон Юлдашев кўмир олиш, яна бир соҳилободлик фуқаро Музаффар Юнусов қишлоқ врачлик пунктига шифокор етишмаслиги масалаларини билдиришди.

Ушбу мурожаатларга қабул жойининг ўзида мутахассислар кўмагида ечим изланди, ҳуқуқий йўналишлар берилди ва назоратга олинди.