"Аёллар дафтари" га оид муҳим вазифалар белгилаб олинди
Бугун Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги мажлислар залида "Аёллар дафтари"нинг 6-босқичи бошланиши муносабати билан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан семинар ташкил этилди.
Тадбирда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Қудратилла Соходиллаев, хотин-қизлар масалалари бўйича ҳоким ўринбосари Хаётхон Махмудова, туманга бириктирилган ишчи гуруҳ раҳбари Қаҳрамон Садиков, "Аёллар дафтари" вилоят штаби раҳбари Ш.Кахаров ҳамда маҳалла еттиликлари ва масъул ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
Йиғилишда "Аёллар дафтари"га киритилган фуқаролар билан ишлаш, уларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва зарурий ёрдам кўрсатиш бўйича аниқ топшириқлар берилди. Шунингдек, аёлларни тадбиркорликка жалб этиш, касб-ҳунарга ўқитиш орқали бандлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Йиғилиш давомида маҳалла еттилиги учун ҳам муҳим вазифалар кўрсатиб ўтилди. Жумладан: маҳалладаги ишсиз аҳоли бандлигини таъминлаш, янги тадбиркорлик субъектларини ташкил этишда кўмаклашиш, имтиёзли кредитлардан самарали фойдаланиш орқали янги иш ўринлари яратиш кераклиги таъкидланди.