Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 ноябрдаги «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 801-сонли қарор ижроси бўйича  ўқув семинари бўлиб ўтди.

Ўқув семинарида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Хуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бўлим бошлиғи Нодирбек Омонов, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Қудратилла Соходиллаевлар ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини тушунтириб, маҳалла еттилиги олдида масъулиятли вазифалар жамлангани, “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилини мустаҳкам жорий этиш орқали аҳолининг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши таъминланишини айтиб ўтдилар.

Шунингдек, мазкур семинарда  “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида иш ташкил этиш, жиноятчиликка ўзининг салбий таъсирини кўрсатаётган омилларни аниқлаб, уларни бартараф этиш, ёшлар ва аёллар бандлигини таъминлаш ҳамда бошқа масалалар бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилди.