Тўрақўрғон тумани ҳокими Шерали Қосимовнинг Прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан
Т А Б Р И Г И
Қонунлари кучли давлатда адолат устувор, жамият доимий тараққиётда бўлади. Шу жиҳатдан олиб қараганда бугун Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва эришилаётган самаралар замирида қонунларимиз мустаҳкамлиги мужассам. Унинг назоратини Сиз, прокуратура ходимлари таъминлаб келмоқдасиз.
Қонунларимизнинг асл мақсади инсон қадрини улуғлаш, унинг ҳаётдан рози бўлиб яшашига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. Давлатимизнинг бу борадаги жаҳон рейтингларида юқори ўринларни эгаллаб келиши ҳам қонунларга таяниб иш кўрилиши натижасидир.
Азиз туманимиз прокуратураси ходимлари! Сизларни бугунги касб байрамингиз билан Тўрақўрғон аҳли номидан самимий муборакбод этаман. Фаолиятингизда муваффақиятлар ёр бўлсин. Оилангизда фаровонлик ҳукм сурсин. Халқимиз бахт-саодати йўлидаги заҳматли меҳнатингиз қадри ҳамиша улуғ бўлсин!