Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 декабрдаги «Қишлоқ хўжалиги майдонларидаги қўшимча имкониятлардан фойдаланган ҳолда маҳсулот етиштиришни кўпайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори юзасидан семинар ташкилланди.
Унда вилоят уруғчилик маркази раҳбари О. Ҳайдаров, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Қ. Соҳодиллаевлар дала четлари ҳамда каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофидаги майдонларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилишини самарали ташкил қилиш ва кўпайтириш орқали мамлакатнинг экспорт кўрсаткичларини ошириш бўйича вазифаларни атрофлича тушунтирдилар.
Тўрақўрғон аҳли гилос, олвали, узум ва хурмо етиштириш юзасидан бой тажрибага эга эканлигини эътиборга олган ҳолда шу сингари мевали дарахт кўчатларини етиштириш ва уларни кўпайтиришга алоҳида аҳамият бериш кераклиги таъкидланди.
Шунингдек, секторлар вакиллари иштирок этган тадбирда ариқларни тозалаш, уларни бетонлаш, ипак қуртининг озуқа манбаи ҳисобланган тут дарахтларини асраш сингари долзарб юмушлар ҳақида сўз борди.