Германия давлати турли мутахассисликлар бўйича меҳнат қилиш истагини билдирган ўзбекистонликларни ишга таклиф этмоқда, шу билан бирга, асосий шартлар сифатида немис тилини билиш талаби ҳам қўйиляпти.

Шуни назарда тутган ҳолда туман ҳокимлигида ёшлар иштирокида мулоқот ташкилланди. Унда Наманган давлат чет тиллар институти ўқитувчиси Ф. Мирвалиев муассасада тил ўрганиш учун яратилган қулай шароитлар ҳақида гапирди. Хусусан, немис тили бўйича курслар ташкил этилганлиги ва юқори малакали педагоглар ёрдамида ёшлар билим олаётганликлари айтиб ўтилди.

Йиғилганлар хорижий тилни қанча муддатда ўрганиш ва қандай сертификатларга эга бўлиш мумкинлиги билан боғлиқ саволлар билан мурожаат этдилар.  

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Қ. Соҳодиллаев, ҳоким ўринбосари И. Парпиевлар меҳнат муҳожирлиги бўйича хорижий мамлакатлар билан ўранатилаётган ўзаро манфаатли алоқалар, хусусан, Европа давлатлари билан миграция масаласида олиб борилаётган музокаралар ҳақида батафсил маълумот бердилар.