Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Тўрақўрғон туманидаги "Iftixor kiyim sanoat" корхонасида бўлди

“Ибрат" ЭИЗда жойлашган ушбу корхона Германия ва Италия давлатлари ишбилармонлари билан ҳамкорликда калава ип ва тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, лойиҳа қиймати  197,8 млн. доллар, йиллик қуввати 80 минг тоннани ташкил этади.

Жорий йилнинг  2-чорагида ишга тушадиган корхонада  қурилиш ишлари якунига етиб,  ускуна ва жиҳозларнинг 90 фоизи  ўрнатиб бўлинди. Қолган қисмида монтаж ишлари амалга оширилмоқда. Лойиҳа ишга тушганидан сўнг йилига қўшимча 80 млн. доллар миқдорида саноат маҳсулотлари экспорти учун имконият, 2000 та янги иш ўринлари яратилади.

Вилоят ҳокими тайёргарлик ишларини жадаллаштириш бўйича масъулларга зарур топшириқлар берди.

Наманганнинг энг йирик саноат корхоналаридан бирига айланадиган ушбу корхона вилоятнинг экспорт салоҳиятини янада оширишда ҳам ҳиссадор бўлиши муқаррар.

Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.