Мамлакатимиз Президентининг “Пахта хомашёсини  етиштириш ва сотишда бозор механизмларини қўллашни изчил давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисда”ги  Фармони билан пахта етиштиришда янги тартиб жорий қилинмоқда. Бу энг биринчи навбатда фермерлар учун бир қатор имконият ва имтиёзлар беради. Жойларда фармон мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан семинарлар ташкил этилмоқда.         Ана шундай тадбир Тўрақўрғон туманида Мингбулоқ, Косонсой, Наманган, Поп, Чуст туманлари вакиллари иштирокида ўтказилди.

Жорий йилда Наманган вилоятидаги 1865 та  пахтачилик йўналишидаги фермер хўжаликлари томонидан 2025 йил ҳосили учун 48898 гектар майдонга чигит қадалади. Шундан 24410 гектари Хитой технологияси асосида экилади. Юқоридаги Фармон билан соҳани молиялаштиришнинг бутунлай янги механизмлари белгилаб берилди. Масалан, эндиликда фермерлар ўзлари ҳоҳлаган кластерлар билан шартномалар тузадилар.

Семинарда вилоят ҳокимининг ўринбосари А. Ҳакимов,  вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Н. Худойбердиев, Республика қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакиллари мавзу бўйича қўшимча тушунтиришлар беришди.