Халқ депутатлари Тўрақўрғон тумани Кенгашининг 4-сессияси бўлиб ўтди
Сессияни туман ҳокими, Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Шерали Қосимов бошқарди.
Дастлаб кун тартибидаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги" Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4102-сонли қарори ижроси бўйича ўтган 2024 йил 4-чорак давомида Тўрақўрғон туманида амалга оширилган ишлар юзасидан сектор раҳбарларининг ҳисоботи ҳамда "Йўл харита" ларини тасдиқлаш тўғрисида сектор раҳбарларининг ахборотлари тингланди.
Секторлар, ҳудуддаги ташкилотларнинг мурожаатлар ҳамда аҳоли муаммолари билан ишлаш ва ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси мудири Б. Исақов, 2024 йил 2-ярим йиллиги давомида туманда норма ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш соҳасида бажарилган ишлар тўғрисида туман адлия бўлими бошлиғи Ф. Раззоқова маълумот беришди.
Шунингдек, сессияда, туман ИИБ жамоат хавфсизлиги хизмати ҳамда ЙҲХГ томонидан 2024 йил давомида амалга оширилган ишлар бўйича ҳисобот берилди.
Сессия давомида туманни 2025 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастури ҳам кўриб чиқилди. Барча масалалар депутатлар томонидан тасдиқланди ва қарорлар қабул қилинди.