Сектор раҳбарларининг ёшлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди

Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги мажлислар залида ташкилланган ушбу тадбирда барча маҳаллалардан келган йигит-қизлар ўз таклиф-мулоҳазалари, мурожаатлари билан иштирок этдилар.

Бугуннинг ёшлари изланувчан, уйғоқ фикрли, ташаббускорлиги билан эътиборда. Очиқ мулоқотда тил ўрганиш борасида тенгдошларига ўрнак бўлаётган вакилларни тақдирлаш, ишга жойлашиш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун ер ёки бино олиш, спорт клуби ташкил этиш, контракт тўлови, имтиёзли кредит ажратилиши каби кўплаб масалаларда мурожаатлар билдирилди.

-Бу жойда эшитилган фикрларнинг ҳар бири биз, сектор раҳбарларининг эътиборимизда бўлади. Сизларнинг ўз танлаган йўлингиздан дадил боришингиз учун кўмаклашиш вазифамиздир,-деди туман ҳокими Шерали Қосимов.Тадбир давомида 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабининг халқаро танловларда ғолиб бўлган ўқувчилари ижросида куйлар тингланди ва улар тақдирланди.