Сектор раҳбарларининг тадбиркорлар билан учрашуви ўтказилди

Тадбиркор – жамиятимизнинг илғор вакиллари, уларнинг иқтисодиётимизни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш орқали аҳоли бандлигини таъминлашдаги ўрни беқиёс. Шу боис ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш давлатимизда устувор йўналишга айланган.

Тўрақўрғон маданият марказида сектор раҳбарлари тадбиркорлар ва тадбиркорликни бошлаш истагидаги фуқаролар билан учрашдилар.

Зарбдор маҳалласидан Муҳриддин Хасанбоев ўқув марказини кенгайтириш учун банк кредити олиш, Паросмондан Маҳмуджон Тўрабоев янги лойиҳа учун ер майдони сўраб, чорбоғлик Самижон Шокиров ДХШ асосида боғча биносини қуриш, чусткўприкдан Нуриддин Исоқов тиббий ускуналар сотиб олиш кредит ажратилиши, шунингдек, мебел ишлаб чиқариш, малина кўчати етиштириш каби мақсадларни амалга оширишда кўмак сўрашди.

-Биз сизлар билан биргамиз, мурожаатларингиз қатъий назоратимизда, муҳими, аниқ режа ва интилишларингиз бор,-деди туман ҳокими Шерали Қосимов.

Бундан учрашувлар ҳар ҳафта давом этади.