Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Тўрақўрғон туманида қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган ишлар билан ҳам танишди.
Туманда жорий йилда 3060 гектар майдонда пахта, 4876 гектарда ғалла етиштиришга ҳозирлик кўрилмоқда.
Айни кунларда фермер хўжаликларида ер майдонларини баҳорги чигит экишга тайёрлаш, ички ариқларни тозалаш ва бетонлаш, дарахтларга шакл бериш ва оқлаш, маҳаллий ўғит жамғариш каби агротехник тадбирлар жадал олиб борилмоқда.
Шунингдек, Президентимизнинг тегишли Қарорларига асосан дала четларига мевали кўчатлар ўтқазиш ишлари ҳам бошланган. Бу ерга ер қўшиш ва қўшимча даромад олиш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга ҳисса демакдир.
Вилоят ҳокими “Комилжон ота ЭОК” фермер хўжалиги мисолида бугунги куннинг энг муҳим агротехник тадбирларига эътиборни кучайтириш бўйича қўшимча топшириқлар берди.
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.






