АЁЛЛАР ВА ЁШЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ МАЙДОНИ
унда барча масалаларни ҳал этишга имконият мавжуд
Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев Президент сифатида фаолиятларини бошлаган илк кунлариданоқ “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак”, деган адолатли тамойилни илгари сургандилар. Ўтган давр ичида бу амалга ошди, фуқаролар мурожаатларини сайёр қабулларда, турли тадбирларда, хонадонма-хонадон юришларда билдиришмоқда.
Тўрақўрғон 2-сонли касб-ҳунар мактабида 1-сектор ҳудудидаги маҳаллалар фуқаролари учун “Аёллар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш майдони” ташкил этилди. Унда иқтисодий ва суд-ҳуқуқ идоралари, бандликка кўмаклашиш маркази, тиббиёт бирлашмаси, ишлаб чиқариш корхоналари томонидан “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га рўйхатга олинганларга хизмат кўрсатилди.
Тадбирда сектор раҳбари, туман ҳокими Зулайҳо Маҳкамова иштирок этиб, шу азиз Ватанимиз равнақи учун барча меҳнат қилиб, оиласи фаровонлиги, ўзининг чиройли турмуш тарзини яратиши лозимлиги ҳақида гапирди. Мана, ишлайман деганга 1000 дан ортиқ бўш иш ўринлари, касб-ҳунар эгаллаб, банк кредити олиш истагидагиларга имкониятлар мавжуд. Агар қайсидир масалада психологик ёки ҳуқуқий ёрдам керак бўлса, мутахассислар шу ерда. Малакали шифокорлар эса соғлиғида муаммоси борларни текширувдан ўтказади. Хуллас, бу майдонга шунчаки келиб-кетишга ўрин йўқ.
200 дан ортиқ фуқаролар қатнашган тадбирда 170 нафар хотин-қизлар тиббий кўрикдан ўтди, 23 кишига ишга жойлашиш, 22 кишига касб-ҳунарга ўқиш учун йўлланма берилди. Шу билан бирга 9 нафар аёлга тикув машинаси, 6 кишига печ, 7 нафарига қўй тарқатилди. 18 қатнашчи ҳуқуқий маслаҳатлар олди.
“Аёллар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш майдони” фаолияти ҳар куни давом этади.