"Шовон"да амалий ишлар бошланди

Маълумки, жорий йилда Наманган вилоятида тўртта тумандан биттадан маҳалла  " Обод маҳалла" давлат дастури асосида ободонлаштирилади. Шулардан бири Тўрақўрғон туманидаги Шовон маҳалласидир.

Бугун ҳудудда таклиф этилган лойиҳалар асосида амалий ишлар бошланди. Шу муносабат билан ўтказилган кичик йиғилишда Республика Ишчи гуруҳи аъзолари, сектор раҳбарлари, мутасадди ташкилотлар вакиллари, маҳалла фаоллари иштирок этишди.

Туман ҳокими Шерали Қосимов ҳар бир хонадон ва кўчадан бошланадиган ишлар ҳақида батафсил тўхталди. Яъни, томорқалар чопилиши, экинлар экилиши, ошхона, чорвахона, ҳожатхона кабиларга эътибор қаратилиши лозим.

Белгиланган режага кўра, маҳаллада экинларни суғориш тизими яхшиланади, электр таъминотини барқарорлаштириш учун иккита таянч пункти ўрнатилиб, симёғочлар алмаштирилади. Ички йўллар равонлаштирилади. Бундан ташқари, маҳалла учун янги бино қурилиши ҳам мўлжалланган.

Бешта кўчага бириктирилган ишчи гуруҳи бугундан хатлов ишларига киришди.