Ёшлар билан учрашув тадбирлари давом этади
Бугун Тўрақўрғон тумани сектор раҳбарлари 28-умумтаълим мактабида барча маҳаллалардан келган ёшларнинг мурожаатларини тингладилар.
Очиқ мулоқотда, жумладан, туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Шерали Қосимовга ҳунармандчилик учун асбоб-ускуна олиш, бир марталик моддий ёрдам, 2-сектор раҳбари, туман прокурори Аҳмадхон Юсуповга ишга жойлашиш, имтиёзли кредит, 3-сектор раҳбари, ИИБ бошлиғи Жаҳонгир Ҳусайновга тадбиркорлик учун ер кераклиги, контракт маблағини тўлаш, 4-сектордан туман ДСИ раҳбари ўринбосари Давронбек Жамоловга сафарбарлик чақируви тўловини қоплаш, талабалик даврида иш топиш каби масалаларда кўмак сўралди ва ушбу мурожаатлар тезкор ўрганиб чиқиш ҳамда ечим топиш учун масъулларга йўналтирилди.
Тадбирдан сўнг сектор раҳбарлари мактаб жамоасининг эришган ютуқлари билан танишишди, битирувчи синф ўқувчилари танлаётган йўналишлар ҳақида ўзаро мулоқотда бўлишди.