Тўрақўрғон туманида бугунги кун ҳолатига 51 та пахтачилик-ғаллачилик фермер хўжаликларида ва боғларда жами 2303 гектар томчилатиб суғориш йўлга қўйилган. 2025 йилда замонавий технологиялар асосида суғоришни янада кенгайтириш мақсадида 13 та фермер хўжаликларида 442 гектар майдонда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмокда.

Мисол учун, "Зумрад, Ибрат" фермер хўжалигида 55 гектар майдонда сувдан тежаб фойдаланиш учун ушбу усулдан фойдаланиляпти, вегетация даврида ҳар ойда гектаридан 20 миллион сўм фойда олинмоқда, бу ишчи кучи ва сув исрофидан иқтисод қилинмоқда. Ҳозирда яна 35 гектар ер томчилатиб суғоришга тайёрланяпти.

Туман ҳокими Ш. Қосимов бошчилигида сектор раҳбарлари бир қатор хўжаликларда олиб борилаётган сув ҳовузларини тайёрлаш, ариқларни бетонлаш ишларини кўздан кечиришди. Мазкур ҳаракатлар сувни тежаш орқали иқтисодни мустаҳкамлашда асосий манбалардан биридир.