ҲАРАКАТ ХАВФСИЗЛИГИ УЧУН

Статистик маълумотларга қараганда, йўл-транспорт ҳодисаларининг маълум қисми пиёдаларнинг белгиланмаган жойлардан кесиб ўтишлари туфайли содир бўлади. Айниқса, серқатнов йўлларда бу хавф янада ортади.

Туманимиз марказида ҳам шундай жойлар мавжуд. Пиёдаларнинг шошиб юришлари, рўпарада ер ости йўли бўлсада, эриниб, катта йўлдан ўтишлари кўплаб кузатилади. Шу боис Наманган шаҳридан Тўрақўрғон марказигача бўлган 3 километр автомобил йўлининг икки чети темир панжаралар билан муҳофазаланмоқда. Бунинг учун маҳаллий бюджетдан 300 миллион сўм маблағ ажратилди.

Энди ҳамма гап тўсиқларни асрашда ва тартибларга риоя этишда. Агар одамлар бу ғамҳўрликни қадрласалар ўзлари учун кони фойда.