Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги ПҚ-1-сонли қарори ижроси бўйича Тўрақўрғон туманида тегишли ишлар олиб борилмоқда.
Тўрақўрғон тумани «Исвахон» маҳалласида ҲМҚО ва ҳамкор ташкилотлар билан бирга ўтказилаётган тадбирда хонадонбай иш ташкил этилди.
Унда умумий овқатланиш ва савдо нуқталарига замонавий видеокузатув камералари ҳамда кўп қаватли уйларнинг йўлакларига замонавий қулф ўрнатиш ишлари олиб борилди.
Туман ИИБ ходимлари томонидан ўғрилик жиноятини олдини олиш юзасидан жойларда тарғибот тадбири ўтказилиб, ҳамкорликда ишлаш бўйича вазифалар белгилаб олинди.
Тадбирда Миллий гвардия ходимлари томонидан криминоген вазияти оғир маҳаллаларда савдо шаҳобчалари ҳамда хонадонларни туман қўриқлаш бўлими томонидан қўриқловга олиш бўйича тарғибот қилиш масаласига барча кўмаклашиши кераклигини таъкидлаб ўтилди.