Туман ҳокими соврини учун футбол бўйича мусобақа якунланди, ғолиблар аниқланди!

Юртбошимиз таъкидлаганларидек, ўз олдига буюк мақсадлар қўйган халқ фақат соғлом ва бақувват бўлган тақдирдагина кўзлаган марраларига эриша олади. Эл-юртнинг соғлом бўлиши, улкан ишларга қодир бўлишида эса, ҳеч шубҳасиз, жисмоний тарбия ва спортнинг аҳамияти беқиёс.

Ана шу кўрсатмалардан келиб чиқиб, туманимизда ҳам спортни ривожлантириш бўйича алоҳида чора-тадбирлар ишлаб чиқилди ва унинг ижроси сифатида ташкилотлар ходимлари ўртасида ҳоким соврини учун мусобақа ташкилланди.

Икки кун давом этган миллионлар ўйинида ғолиблар аниқланди. 1- ўрин туман тиббиёт бирлашмаси, 2-ўрин Халқ банки, 3-ўрин эса туман ИИБ жамоаларига насиб этди. Уларни туман ҳокими Шерали Қосимов табриклаб, эсдалик совғаларини топширди.