Қишлоқ хўжалигида агротехник тадбирларнинг вақтида бажарилиши баҳорги экиш ишлари ва мўл ҳосил олишга пухта заминдир.
Тўрақўрғон тумани ҳокими Шерали Қосимов бугунги кунни фермер хўжалиги раҳбарларига ана шу мезонларни яна бир тушунтириш ва амалга оширилаётган ишлар таҳлилидан бошлади. Шунингдек, ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман бўлимида ҳам мавсумга тайёргарлик ишлари кўрилди.
Сўнгра маҳаллаларда Президентимизнинг яқинда қабул қилинган аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари қарори юзасидан Файзиобод маҳалласида ўрганиш олиб борилди.
Маҳаллада аҳолининг томорқалари жами 66 гектарни ташкил этиб, маҳалла драйвери қулупнойчилик, кўчатчилик ҳамда чорвачиликдан иборат.
Айниқса, имконияти чекланган бўлишига қарамай иссиқхонадан унумли фойдаланаётган Хурсанали Ниёзовнинг фаолияти эътироф этилди. Унинг мурожаатига кўра, чорвачиликни ривожлантириши учун банк кредити ажратиладиган бўлди.
Туман раҳбари, шунингдек, Тепа Найманча ва Файзиобод маҳаллалари қабристонида уюштирилган ҳашар ва эҳсон тадбирида қатнашиб, ҳиммат ва аҳиллик учун аҳолига миннатдорчилик билдирди.