#қишлоқ_хўжалиги

Тажрибали деҳқонлар ҳар бир агротехник тадбирни ўз вақтида бажариш билангина кўзланган натижага эришиш муқаррарлигини яхши биладилар.

Бугун ғалла парваришига эътибор кучайгани, сувдан тежаб фойдаланиш учун ариқ-зовурлар ковланиб, бетонлаштирилаётгани, ерлар чигит экишга ҳозирланаётгани ана шу қоидаларнинг асосий қисмидир.

Тўрақўрғон тумани ҳокими Шерали Қосимов "Ситабону", "Юксак Шаҳанд тараққиёти" фермер хўжаликлари мисолида деҳқончилик маданиятига риоя қилиниши бўйича ўрганишларни давом эттирмоқда.

"Агросервис МТП" МЧЖда эса комбайнларни ғалла ўримига тайёрлаш ишлари кўздан кечирилди. Жами 15 та замонавий русумдаги дон йиғиш агрегатларининг техник созлиги синчиклаб кўрилиб, муаммолари бартараф этиляпти.

Қишлоқ хўжалигидаги ўрганишлар давом этмоқда.