"Обод маҳалла-обод кўча-обод хонадон" мезонлари асосида "Шовон" маҳалласида олиб борилаётган ишлар давом этяпти.

Ҳозиргача 2 та қуввати 250 кВА бўлган янги трансформатор ўрнатилди, 6,3 км янги ҳаво тармоғи тортилди, 180 дона янги темир бетон таянчлар ўрнатилди.

Томорқаларни суғориш учун 2 дона насос агрегатларини ўрнатиш, 1 дона тик суғориш қудуғини қуриш, 7,6 км узунликда босимли қувур тармоғини тортиш ва 5,9 км узунликда ариқларни бетонлаштириш каби кўплаб ишлар лойиҳадан ўрин олган.

Тўрақўрғон тумани ҳокими Шерали Қосимов маҳалланинг "Юксалиш" кўчаси хонадонларини айланди. Бу ерда томорқадан унумли фойдаланиш, иссиқхоналар, кўчатчилик, чорвачилик оилаларнинг асосий машғулоти. Ободонлаштириш ишларини олиб бориш ҳамда ана шу тажрибаларни оммалаштириш мақсадида ушбу ҳудуд намунавий кўчага айлантириладиган бўлди.