Ёшлар мурожаатлари тингланди
Тўрақўрғон тумани сектор раҳбарларининг ёшлар билан ўтказиб келинаётган учрашуви бу гал Тўрақўрғон 1-сонли Политехникумда ташкилланди.
Барча маҳаллалардан келган ёшларнинг турли масалаларда, жумладан, контракт тўловини қоплаб бериш, ўқиш манзилини кўчириш, тадбиркорлик учун ер майдони зарурлиги, ишга жойлашиш, моддий ёрдам ажратилиши мавзуларидаги мурожаатларига тезкор ечим изланди ва ижроси назоратга олинди.
Тадбирдан сўнг сектор раҳбарлари мазкур ўқув муассасадаги таълим-тарбия жараёнлари, ёшларга дуал таълим бериш борасидаги тажрибалар, ободонлаштириш ишлари билан танишдилар.






