Халқ депутатлари Тўрақўрғон тумани кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди
Сессияни туман ҳокими, кенгаш раиси Шерали Қосимов бошқарди.
Кун тартибидаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 14 январдаги ҳудудларни ривожлантириш ҳамда аҳоли муаммоларини ҳал этишда маҳаллий Кенгашлар депутатлари ва сенаторларнинг “маҳалла еттилиги” билан ўзаро ҳамкорлигини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Қарори ижросини таъминлаш борасидаги ишлар ҳақида туман ҳокимининг ўринбосари Фазлиддин Маҳмудов, “Фуқаролар йиғинлари раислари сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга кўмаклашиш тўғрисида” туман Маҳаллалар уюшмаси раиси Муҳаммаджон Аппоқов, “Саховат ва кўмак” жамғармасига келиб тушган маблағларни сарфлаш тўғрисида” туман “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази директори Маъмуржон Абдураҳимовларнинг ахборотлари тингланди.
Кўрилган масалалар юзасидан депутатлар фаол муносабатлар билдирдилар ва бир овоздан маъқулладилар.






