#бугун_қабул...

Тўрақўрғон тумани ҳокими Шерали Қосимовнинг навбатдаги сайёр қабули Зарбдор маҳалласида бўлиб ўтди.

Унда, жумладан, Ўзбекистон маҳалласидан Офтобхон Ғофурова моддий ёрдам ёки банк кредити олиш, Баҳодир Мамасолиев фарзандини даволатиш, бекободлик Бекмурод Астаев уй-жойини таъмирлаш, Давлатобод туманида ижарада яшаб келаётган Гулноза Қодирова уй-жой олиш, Беруний маҳалласидан Мунаввар Раҳимова субсидияга тикув машинаси олиш каби масалаларда мурожаат қилдилар.

Инсон саломатлиги учун тезкор ҳал этилиши зарур бўлган масалалар алоҳида назоратга олинди. Бошқа мурожаатлар уч кундан ўн беш кунгача белгиланган муддатда ўрганиб чиқилади ва масъулларнинг хулосалари олинади.

Қабулдан сўнг туман раҳбари бошчилигида Рамазон ойи муносабати билан эҳтиёжманд оилалардан хабар олинди.