Қишлоқ хўжалигида долзарб 10 кунлик эълон қилинди

Туман ҳокимлигида ташкилланган йиғилишда шу хусусда гап борди.

Тўрақўрғонда бу соҳада ўзига хос мактаб яратилган. "Комилов Турсунбой",  "Бахтиёр, Неъматжон, Шавкатжон" каби фермер хўжаликларининг Хитой пахта уруғи экиш,  томчилатиб суғориш, плёнка остига  чигит қадаш тажрибаси вилоятда ҳам оммалашган.

Бироқ, ҳамма фермерлар ҳам агротехник талабларга масъулият билан ёндошмаяпти. Оқсоқоллар гуруҳининг аниқлашича, 260 гектар ғалла майдони суғорилмаган, кеч экилгани ҳисобига ҳали тўла униб чиқмаган, тупламаган буғдой ниҳоллари қаровга муҳтож.

15 мартдан бошлаб чигит экишга киришилади. Бунда фақат ва фақат 76×10 схема бўйича ишлаш талаб этилади.

Йиғилишда вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Нуршод Худойбердиев, туман ҳокими Шерали Қосимов томонидан фермерларнинг долзарб 10 кунлик имкониятларидан самарали фойдаланиш, 5 мартгача ғаллани ўғитлаш,  10 мартгача суғориш, ариқларни бетонлашда ўз мажбуриятларига масъулият билан ёндошишлари талаб этилди.