Ёшлар билан очиқ мулоқот давом этади
Бу галги учрашув Хўжанд маҳалласида жойлашган 20-умумтаълим мактаби биносида ташкилланди.
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги, прокуратура, ички ишлар бўлими ҳамда давлат солиқ инспекцияси раҳбарияти ёшларнинг тадбиркорлик учун имтиёзли кредит олиш, уй-жойни таъмирлаш, ишга жойлашиш, бандлигини таъминлаш учун асбоб-ускунага эга бўлиш, чорвачиликни ривожлантириш, пиёдалар учун йўлни кесиб ўтишни белгиловчи чизиқлар тортиш, олий таълимда ўқиш пулини тўлаб бериш каби масалаларда мурожаатларни тингладилар.
Албатта, ёшлардаги интилишларни қўллаб-қувватлаш зарур. Шунинг учун мурожаатларни ўрганиб, ҳал этиш чораларини кўриш белгиланди.