#саховат

Моҳи Рамазон ойи муносабати билан эҳтиёжманд оилалардан хабар олинди

Мусулмон оламининг энг гўзал палласи Рамазон ойи давом этмоқда. Ўзида саховат, қадрият, меҳр-оқибатни мужассам этган бу ойда кам таъминланган, эҳтиёжмандларни йўқлаш энг катта савобдир.

Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги, “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ҳамкорлигида 50 нафар эҳтиёжмандларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ҳамда марказ ходимлари орқали юборилган ушбу саховат ёрдами кўнгилларни мамнуниятга тўлдирди.

Туман ҳокими Шерали Қосимов Соҳилобод маҳалласида яшовчи оилаларга бориб, Президентимиз кўрсатмалари билан ажратилган совғаларни эгаларига топширди.