#байрам_шукуҳи

Ўзбек Миллий академик театри жамоаси Тўрақўрғонда!

Бугун юртимиз бўйлаб баҳорнинг энг мафтункор ва дилбар байрами Халқаро хотин-қизлар куни кенг нишонланмоқда.

Тўрақўрғон маданият марказида Ўзбек Миллий академик театрининг бир гуруҳ санъаткорлари иштирокида ижодий учрашув бўлиб ўтди ва бу туман аёлларига чинакам байрам  совғаси бўлди.

Тадбирда эл ардоғидаги кино ва театр актёрлари Раъно Ярашева, Тоҳир Саидов, Зуҳра Ашурова, Саида Раметова, Шарофиддин Муқимов, Эркин Комилов, Ёдгор Саъдиев, Дилноза Кубаевалар ажойиб чиқишлари, куй-қўшиқлар, шеърий композициялар билан аъло кайфият улашдилар.

Байрам шукуҳи туманимиз бўйлаб давом этмоқда. Айёмингиз муборак, азиз онахонлар, қадрли опа-сингиллар!