#муҳокама

Ҳоким ёрдамчилари маҳаллаларда давлат сиёсатини юритадиган вакил ҳисобланишади. Улар ваколатлари доирасида “Камбағалликдан фаровонлик сари” давлат дастури бўйича аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш каби вазифаларни бажарадилар.

Туман ҳокими Шерали Қосимов раҳбарлигида ўтказилган таҳлилий йиғилишда ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти ҳақида сўз борди. 2024 йил якунларига кўра, уларнинг 3 нафари “аъло”, 47 нафари “яхши” ва 17 нафари “қониқарли” ишлаганлар. Бу кўрсаткичларни янада яхшилаш мумкин. Ҳоким ёрдамчилари маҳалла драйверини ривожлантириш, микролойиҳалар ишлаб чиқиш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, оилавий тадбиркорлик учун ажратилган муаммоли кредитларни ундиришда фаол бўлишлари ва натижадорликка эришишлари лозим. Бу давр талабидир.

Йиғилишда кун тартибидаги масалалар бўйича қўшимча топшириқлар ҳам берилди.