Тўрақўрғон тумани ҳокими Шерали Қосимовнинг ёшлар билан очиқ мулоқот тарзидаги учрашуви бўлиб ўтди

33-мактабда ташкилланган ушбу тадбирда ёшлар томонидан узрқ муддатга ер олиш, уй-жойни таъмирлаш, шартнома асосида олийгоҳдаги ўқиш тўловини тўлаб бериш, ишга жойлашиш, субсидияга тикув машинаси олиш,  ёш оилага газ баллон ажратилиши каби масалаларда мурожаатлар билдирилди. Уларнинг аксариятига тезкор ечим изланиб, мутасаддиларга йўналтирилди.

Учрашувдан сўнг туман раҳбари битирувчилар билан суҳбатлашиб, ўқувчиларга фақат билим олиш билангина барча орзу-мақсадларга етиш мумкинлиги ҳақида йўл-йўриқлар кўрсатилди. Шунингдек, 50 йиллик тарихга эга, 2000 дона экспонатларни ўзида жамлаган мактабнинг тарихий музейи кўздан кечирилди.