#тайёргарлик

Яна саноқли кунлардан сўнг халқимизнинг энг ардоқли ва боқий байрами Наврўзи оламни нишонлаймиз. Унинг асосий тадбирлари Тўрақўрғон тумани маркази – Исҳоқхон Ибрат номли мажмуа атрофида бўлиб ўтади.

Ушбу байрамни нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш даврида намунали жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш энг муҳим масалалардан ҳисобланади.

Сайл тарзида ўтадиган байрам тадбиридан тумандаги ташкилот ва корхоналар жамоаларининг кўргазмалари, бадиий ва спорт чиқишлари ҳам ўрин олиши бўйича чора-тадбирлар белгиланган.

Шу мақсадда мутасаддилар иштирокида байрамолди тайёргарлик бўйича кенгашиб олинди ва туман ҳокими Ш. Қосимов томонидан тегишли тавсиялар берилди.