#эрта_тонгдан
Бу йил Тўрақўрғон туманида 1255 гектар майдонга плёнка остига чигит экилади. Ғўзанинг эрта ривожланиши, касаллик ва бегона ўтларга камроқ чалиниши, ҳосилнинг барвақт пишиб етилиши каби устунликлар билан бу усул муҳимдир.
Туман ҳокими Шерали Қосимов эрта тонгдан “Шаҳанд тараққиёти” ММТП ҳудудидаги “Буюк орол”, “Оллаёр”, “Шаҳанд барака замини”, “Шаҳанд ҳумо қуши”, “Шаҳанд Аъзамий”, “Ситабону” каби фермер хўжаликларида оқсоқоллар гуруҳининг ўрганишлари асосида ерларни экишга тайёрлаш, ривожланиши паст ғалла майдонларида амалга оширилаётган муҳим агротехник тадбирларни кўздан кечирди. Ички ариқларни бетонлаштириш, дала четларига мевали кўчат ўтқазиш юмушлари ҳам таҳлил қилиниб, керакли тавсиялар берилди.