Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!
Тўрақўрғон туманида ана шу бош ғоя остида катта байрам сайли ўтказилди
Юртимизда байрамлар кўп, лекин Наврўзи олам она табиатнинг уйғониши, атроф яшилликка бурканиши, одамларнинг янги режа ва орзулари рўёбига қутлуғ қадам бўлиши билан алоҳида тароватга ҳамда мазмунга эга.
Тўрақўрғонда бугун эрта тонгдан Наврўз байрами сайли бошланди. Тадбир туманда яшаб ўтган улуғ олим, тарихчи, таржимон, ҳуқуқшунос, ношир, тилшунос Исҳоқхон тўра Ибрат таваллуд куни муносабати билан унинг хотирасига ҳурмат бажо келтириб, ҳайкали пойига гуллар қўйишдан бошланди.