Асосий майдонда туман ҳокими Шерали Қосимов туман халқини Наврўзи олам билан муборакбод этиб, самимий тилакларни билдирди. Халқимиз ардоғидаги санъаткорлар Яҳёбек Мўминов, Ғайрат Усмоновларнинг дилтортар қўшиқлари файз бағишлашди. Туман маданият бўлими жамоасининг бадиий дастури эса барчага Наврўз кайфиятини улашди.

Байрам туманимизнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.

Наврўзи олам муборак, азиз юртдошлар!