Маҳалла ходимлари куни нишонланди
Маҳалла азалдан меҳр-оқибат, аҳиллик ва ёрдамга муҳтож инсонларга ғамхўрлик каби эзгу амалларнинг бешиги бўлиб келган. Бугунги кунда ҳам жамиятимизда тинчлик, ҳамжиҳатлик ва миллий қадриятларни мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутмоқда.
Президентимиз томонларидан аҳолининг турмуш шароитини янада яхшилаш, муаммоларни ҳал этиш борасида тизимли ишлар амалга ошириляпти. Бугун ана шу соҳанинг фидоийлари - маҳалла ходимлари куни.
Бу сана Тўрақўрғон туманида ҳам кенг нишонланди. "Ҳумо" мажмуасида байрам ҳамда Рамазон ойи ифторлиги дастурхони ёзилди. Унга маҳалла масъуллари, фаоллар таклиф этилди.
Туман ҳокими Шерали Қосимов Тўрақўрғонда амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, бунда асосий эътибор халқ турмуш фаровонлигини янада оширишга қаратилаётгани ҳақида тўхталди ва фидоийлик билан ишлаётган фаоллар меҳнатини эътироф этди.
Улардан бир гуруҳига вилоят ҳамда туман ҳокимлигининг Ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.